Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтган Кара-Жантак қишлоғи аҳолисига уй-жой ҳужжатлари берилди
Боткен вилоятининг илгари Ўзбекистон таркибида бўлган Кара-Жантак қишлоғи аҳолисига 295 та турар жой учун давлат далолатномалари топширилди. Чегара делимитациясидан сўнг мазкур ҳудудда инфратузилмани янгилаш ишлари бошланган, шунингдек, фуқароларга Қирғизистон паспортлари ҳам берилган.
