Ўзбекистонда йиллик инфляция 6,5 фоизгача тезлашди. Октябрда нархлар қандай ўзгарди?
Ўзбекистонда октябрда йиллик инфляция 6,5 фоизгача тезлашди. Бир ойда нархлар 0,6 фоизга ошди, ўсишнинг учдан икки қисми озиқ-овқатлар ҳиссасига тўғри келди. Тухум 5,2, бензин 1 фоизга қимматлади, пропан эса бир йилда қарийб 45 фоизга ошди. Тошкентда метро ва автобусларда йўл ҳақи 26,1 фоизга ўсди.
