Яккасаройда 23 нафар хорижлик яшаб келган ноқонуний колл марказ аниқланди
Яккасарой туманидаги ҳовлиларнинг бирида 23 нафар чет эл фуқароси ноқонуний яшаб келган ва фирибгарлик билан шуғулланилган колл марказ аниқланди. Уларнинг уч нафари қарийб 330 млн сўмлик криптоактивларнинг ноқонуний олди-сотдисида гумонланмоқда. 21 та ноутбук, 80 та уяли телефон мусодара қилинди.
