ФВВ, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Марказий банк Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси органлари қаторига киритилиши таклиф қилинмоқда
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасида масъул органлар ва ташкилотлар сонини 14 тадан 21 тагача ошириш кўзда тутилган. Уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади, давлат органлари ресурсларини бирлаштирувчи ягона криминоген маълумотлар платформаси яратилади.
