«Нархлар доим ҳам ошавермайди». Марказий банк Ўзбекистонда арзонлаган товарларга мисоллар келтирди
Ўзбекистонда истеъмол саватидаги позицияларнинг қарийб 75 фоизи бўйича нарх ўсиши секинлашган, деди МБ раиси ўринбосари Нодирбек Ачилов. Унинг сўзларига кўра, инфляция тезлашаётган товар ва хизматлар улуши 2025 йил июнидаги 45 дан 25 фоизгача қисқарган. Нархларга рақобат ва импорт ҳам таъсир қилади.
