Samarkand Marathon МДҲда биринчи бўлиб World Athletics Elite Label мақомини олди
Samarkand Marathon халқаро хайрия югуриш мусобақаси World Athletics Elite Label мақомига эга бўлди ва МДҲ мамлакатларида бундай даражадаги ягона мусобақага айланди. 8 ноябрда марафонга 4 карра Олимпиада чемпиони Мо Фара старт беради. Масофага 72 мамлакатдан иштирокчилар чиқади.
