2030 йилга қадар давлат тиббиёт муассасаларида аутсорсинг улуши 30 фоизга етказилади
Президент қарори билан 2027 йилдан давлат тиббиёт муассасаларида тиббий ва ёрдамчи хизматларни хусусий сектордан аутсорсинг асосида харид қилишнинг янги тартиби жорий этилади. 2030 йилга қадар бундай хизматлар ҳажми 30 фоизгача етказилиб, камида 5 та йирик муассаса профессионал бошқарувга берилади.
