Президент Бухоро вилоятида пахта етиштиришни уч йилда 1 млн тоннага етказмоқчи
Бухоро вилоятида пахта ва буғдой етиштириш, боғлар барпо этиш учун 100 минг гектар чўл ерларини ўзлаштириш режалаштирилмоқда. Президент бунинг учун сув, техника, мутахассислар ва инвесторлар жалб этилишини айтди. «Уч йилда мен Бухорода 1 миллион тонна пахта қилмоқчиман», — деди у.
