Бухоро вилоятида $350 млнлик дата марказ ва янги қуёш электр станцияси қурилиши режалаштирилмоқда
Хорижий инвесторлар Бухоро вилояти Олот туманида $350 млнлик дата марказ қуриш учун 90 гектар ер майдонини сотиб олди, деди туман ҳокими. Шунингдек, Германиянинг Leman компанияси Аму-Бухоро канали насос станциялари учун энергияни сақлаш тизимига эга қуёш электр станциясини қурмоқда.
