«Янги Ўзбекистон тарихида илк бор 5 млн тоннадан ортиқ пахта йиғилди» Шавкат Мирзиёев соҳа меҳнаткашларини табриклади
Шавкат Мирзиёев бу йил 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хирмони йиғилгани муносабати билан соҳа меҳнаткашларига табрик йўллади. Мурожаатда пахтачиликда ўртача ҳосилдорлик 56 центнерга етгани ва фермерлар 13−14 триллион сўм соф фойда олиши кутилаётгани маълум қилинди.
