2025 йилда йўловчилардан 353 млрд сўм даромад тушди — Тошкент метрополитени
Ўтган йили Тошкент метрополитени йўловчилардан 353 млрд сўм даромад олган. Бироқ тизим харажатларини қоплашда ҳамон давлат субсидиясига таянилмоқда. Асосий харажатлар ходимлар иш ҳақи ва электр энергиясига тўғри келади. «Бир йўловчини ташиш таннархи 5300 сўм атрофида», — деди метрополитен масъули.
