Шахсий маълумотлар қандай сизиб чиқади ва бу вазиятда нима қилиш керак?
Охирги вақтларда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари сизиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлиб турибди. Gazeta киберхавфсизлик мутахассиси Акмал Содиқов билан суҳбатлашиб, бундай ҳолатлар сабаблари, хавфлари ҳамда мутахассислар ва оддий фойдаланувчилар нима қилиши ҳақида сўради.
