Ўзбекистонда дронлардан фуқаролик мақсадларида фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва транспорт соҳасида дронлардан фойдаланишни кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бунинг учун қонунчилик қайта кўриб чиқилади, учувчисиз қурилмаларни ҳисобга олиш ягона тизими яратилади ва парвоз ҳудудлари белгиланади. Ҳозир мамлакатда дронлардан фойдаланиш чекланган.
