Ўзбекистондаги 38 та университет QS Asia 2027 рейтингига киритилди
Ўзбекистоннинг 38 та университети QS World University Rankings: Asia 2027 рейтингидан жой олди. Энг юқори ўринни аввалгидек Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти эгаллади — у минтақадаги энг яхши 600 та олий таълим муассасаси орасида 113-ўринда қайд этилди.
