Тошкентда талабалардан «Хавфсиз талаба» иловаси ўрнатиш талаб қилинди, вазирлик ва прокуратура бу мажбурий эмаслигини айтди
Тошкентдаги бир нечта ОТМ талабаларидан «Хавфсиз талаба» иловасини ўрнатиш талаб қилиниб, бундан бош тортганлар дарсга киритилмагани айтилди. ЎзДЖТУ раҳбарияти иловани ўрнатиш прокуратура топшириғи бўлганини билдирди. Таълим вазирлиги ва Бош прокуратура Gazeta`га бу мажбурий эмаслигини таъкидлади.
