Эътирофдан асрашгача. Экспертлар Тошкент модернизм меъморчилигини келажакда нима кутаётгани ҳақида
Тошкент модернизми бинолари ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши шаҳар олдига уларнинг меъморий қийматини сақлаб қолиш ва замонавий ҳаётдаги ўрнини топиш вазифасини қўйди. Tashkent Design Week’да тарихий биноларни ҳимоя қилиш ва бугунги ҳаётдан ажратиб қўймасликда ёрдам берадиган ёндашувлар муҳокама қилинди.
