Тошкентда йўлни тўсиб рақсга тушган йигитлар 7 суткага қамалди
Тошкентнинг Олмазор туманида автомобиль йўлининг қатнов қисмини тўсиб, рақсга тушган саккиз йигит 7 суткага қамалди. «Келиннинг уйидан чиқаётганда хурсандчилкка берилиб, йўлни тўсиб қўйибмиз…Афсусдамиз», — деди улардан бири. Фуқаролар майда безорилик бўйича айбдор деб топилди.
