«Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс мулоқоти»нинг илк учрашуви Самарқандда ўтказилади
5−6 ноябрь кунлари Самарқандда «Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс мулоқоти»нинг биринчи учрашуви бўлиб ўтади. У «Рақамли трансформация даврида хавфсизлик» мавзусига бағишланади. Тадбир Ўзбекистон ДХХ раҳбари генерал-полковник Баҳодир Қурбонов раислигида ўтказилади.
