Ўзбекистонда валюта таклифи 25 фоизга, талаб эса 18 фоизга ошди. Улар ўртасидаги тафовут қисқарди — Марказий банк
9 ойда Ўзбекистонда хорижий валютага талаб 17,9 фоизга ошиб, $50,4 млрдга етди. МБ операцияларини ҳисобга олмаганда, валюта таклифи тезроқ — 25,3 фоизга ўсиб, $43,8 млрдни ташкил этди. Талаб ва таклиф ўртасидаги тафовут $7,8 млрддан $6,6 млрдгача қисқарди. Аҳоли банкларга қарийб $19 млрд сотди.
