Бухоро НҚИЗ $328 млнга модернизация қилинади. Нефтни қайта ишлаш қувватини икки бараварга ошириш режа қилинмоқда
Бухоро НҚИЗ $328 млнга модернизация қилинади. Хомашё қайта ишлаш қувватини ошириш ҳамда «Евро-5» стандартидаги Аи-92 ва Аи-95 бензинлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш режа қилинмоқда. Илгари модернизация 553 млн долларга баҳоланган ва юқори октанли бензинга ўтишни 2025 йилдаёқ якунлаш кўзда тутилганди.
