Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Регулятор буни юқори ички талаб ва ташқи бозорлардаги хатарлар фонида қатъий пул-кредит шароитларини ҳамда миллий валютадаги жамғармалар жозибадорлигини сақлаб қолиш зарурати билан изоҳлади.
