Президент Бухорода туризм маркази қурилиши билан танишди
Шавкат Мирзиёев Бухорода янги туризм маркази қурилиши билан танишди. Майдони 50 гектар, қиймати 105 млн доллар бўлган мажмуа қабуллар уйи, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, музей, меҳмонхоналар ва амфитеатрни ўз ичига олади. Шунингдек, ҳунармандчилик марказлари ва сунъий кўл барпо этилади.
