Фарғонада икки кунда 12 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. ФВБ ноқонуний Vaillant қозонлари хавфидан огоҳлантирди
Фарғона вилоятида икки кун ичида 12 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Хусусан, Фарғона туманида бир оиланинг етти аъзоси, Қўқонда эса аёл, унинг қизи ва уч набираси ҳалок бўлган. ФВБга кўра, фожиаларга ноқонуний олиб кирилиб, қўлбола ўрнатилган эски Vaillant газ қозонлари сабаб бўлган.
