«Ўзбекнефтгаз»нинг собиқ раҳбарияти иши бўйича судланувчилар сони 25 кишига етди. Улар кимлар?
«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбарияти иши бўйича суд тизимида аввал хабар қилинганидек 9 эмас, 25 нафар судланувчи кўрсатилган. Улар орасида аввал судланган Солиқ қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Мубин Мирзаев, нефть-газ компаниялари раҳбарлари ва пудратчилар вакиллари бор.
