Ўзбекистонда тақиқланган диний экстремистик манбалар рўйхати янгиланди, уларнинг сони 2057 тага етди
Олий суд диний экстремистик ва террористик ғоялар билан йўғрилган деб топилган, Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланган манба ва контентлар рўйхатини эълон қилди. 3 ноябрь ҳолатига улар 2057 тани ташкил этади. Асосий қисми Telegram, Instagram ва Facebook’га тўғри келади.
