Президент Бухорода қиймати 136 млн доллардан ортиқ конгресс холл ва меҳмонхоналар қурилиши билан танишди
Шавкат Мирзиёев Бухородаги конгресс холл ва 2 та меҳмонхона қурилишини кўздан кечирди. Қиймати $136 млндан ортиқ объектлар халқаро тадбирларни ўтказиш ва туристик хизматларни ривожлантириш имкониятини кенгайтириши керак. Президент Қўшмадраса ансамблини реставрация қилиш режаси билан ҳам танишди.
