Тошкентда қозоғистонлик ёш футболчиларнинг овқатдан заҳарлангани бўйича жиноят иши қўзғатилди
Тошкентдаги меҳмонхонада овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган қозоғистонлик ёш футболчилар бўйича жиноят иши қўзғатилди. ССВга кўра, жами 20 кишига ўткир диарея ташхиси қўйилган, 2 кишига уйига жавоб берилган, қолганларнинг аҳволи барқарор. ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
