Ўзбекистондаги техникум ўқувчилари ҳам Work and Travel халқаро дастурида иштирок этади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларнинг ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурларида ўқиётган ўқувчиларга Work and Travel халқаро дастури доирасида хорижда ишлаш ва саёҳат қилиш имконияти яратилади. Бориб-келиш ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида ссуда ажратиш тизими йўлга қўйилади.
