Фарғонада Бош прокуратура департаменти терговчиси $100 минг пора олишда гумонланиб ушланди
Фарғонада Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти шаҳар бўлими терговчиси ушланди. У жиноят иши бўйича зарар миқдорини камайтириш ва қидирувни бекор қилиш эвазига 100 минг доллар олганликда гумонланмоқда.
