Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради
3−4 ноябрь кунлари президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида бўлади. Давлат раҳбари тарихий меросни асраш, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари билан танишади. Шунингдек, янги объектлар қурилишини бошлаб, вилоятни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказади.
