Ангренда икки киши қарийб 80 млн сўм қалбаки пул билан қўлга олинди
Ангренда икки киши 79,8 млн сўмлик қалбаки пул билан қўлга олинди. ДХХ маълумотига кўра, улар ижарага олинган хонадонда 100 ва 200 минг сўмлик купюралар тайёрлаган. У ердан ярим тайёр пуллар, рангли принтер ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
