Телевизорга кексалар ёшларга қараганда 3 баробар кўпроқ ишонади: Ўзбекистонда илк бор медиаистеъмол тадқиқ қилинди. Обзор
Ўзбекистонда медиаистеъмол бўйича илк миллий тадқиқот эълон қилинди: иштирокчилар янгиликни энг кўп Telegram`дан олади (51,6%), аммо телевизорда кўрган-эшитганига кўпроқ ишонади (44,3%). Томошабинлар ТВнинг бир хиллигидан шикоятчи, ўқувчилар эса ОАВдан очиқ муҳокамалар кутмоқда. Gazeta обзори.
