Ўзбекистондаги техникумлар кадрлар тайёрлаш учун тадбиркорларга 15 йилга берилади
Ўзбекистонда ҳар бир ҳудуддаги 2−3 та техникумни тадбиркорларга 15 йил муддатга бошқарувга бериш режалаштирилмоқда. Улар ҳар йили маҳаллий ва хорижий меҳнат бозори учун камида 30 минг нафар мутахассис тайёрлаши керак бўлади. 2027 йилда иккита халқаро рекрутинг компаниясини жалб этиш кўзда тутилган.
