«Бу ерда нархларни қимматлаштириш деган нарса йўқ». «Ўзбекнефтгаз» — Бойсундаги аварияни бартараф этиш бўйича шартнома ҳақида
«Ўзбекнефтгаз» Бойсундаги М-25 конида аварияни бартараф этиш бўйича Хитойнинг CCDC компанияси билан шартнома қиймати зарур келишувлардан ўтгани ва сунъий равишда оширилмаганини билдирди. Компания пудратчини танлаш сабабларини тушунтирди, бироқ махфийликни важ қилиб, шартнома суммасини ошкор қилмади.
