Сўнгги 10 йилда хориждаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони 2 бараварга камайди — президент
Охирги 10 йилда чет элда ишлаётган ўзбекистонликлар сони икки баравар камайганига қарамай, улар оиласига юбораётган маблағ 4 карра ошди. Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда бу юртдошларимиз хорижга оддий ишчи эмас, балки малакали кадр сифатида бораётгани билан изоҳланди.
