«Стратегик мустақиллик ҳамкорлар ўртасида танлов қилишни эмас, кўпроқ танлов имкониятини англатиши керак». Элдор Арипов — МО ва ЕИ ҳамкорлиги ҳақида
Марказий Осиё энди РФ, Хитой ёки Афғонистон нуқтаи назаридан қабул қилинмай, мустақил стратегик аҳамият касб этмоқда. Унинг ЕИ билан яқинлашуви бозорлар, инвестициялар, технологиялар ва транспорт йўналишларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириши керак, деди СМТИ директори Элдор Арипов Брюсселда.
