Қашқадарёда аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбодга қамалди. Икки бола ҳалок бўлган
Қашқадарёнинг Ғузор туманида аёл ва унинг тўрт нафар вояга етмаган фарзанди устига бензин сепиб, ёқиб юборган эркак умрбод озодликдан маҳрум қилинди. Оғир куйиш жароҳатлари оқибатида оиланинг 6 ва 11 ёшли икки фарзанди шифохонада вафот этган, аёл ва икки боланинг ҳаёти сақлаб қолинган.
