9 ойда хорижда қийин вазиятга тушган қарийб 5 минг ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
2026 йилнинг 9 ойида хорижда қийин вазиятга тушган 4 968 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди. Яна 1171 кишига моддий, 38 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилди, 167 нафар фуқаро вақтинчалик турар жой билан таъминланди. Бу мақсадлар учун жами 22,4 млрд сўм йўналтирилди.
