Россияда 4 фарзанди билан қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
Россиянинг Хабаровск шаҳрида 4 фарзанди билан мушкул аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди. У мамлакатда бўлиш қоидаларини бузган ва депортация қилиниши белгиланган. Бош консулхона ва Миграция агентлиги аралашуви билан фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинган.
