Тошкентда харидорлар шикоятларидан сўнг Imarat Development раҳбариятига жиноий иш очилди. Нималар маълум?
Тошкентда Imarat Development компаниясидан уй сотиб олган харидорлар шикоятларидан сўнг фирибгарлик ва ваколатларни суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноий иш очилди. Фуқаролар Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган уй-жой учун пулларни қайтаришни талаб қилган, бироқ маблағлар қайтарилмаган.
