Тошкентда 20 та автобус йўналишининг ҳаракатини соат 23:00 гача узайтириш режа қилинмоқда
1 декабрдан бошлаб Тошкентда вокзаллар, аэропорт, метро ва аҳоли гавжум мавзеларни боғловчи 20 та автобус йўналиши бўйича кечки соат 21:00 дан 23:00 га қадар қатновлар йўлга қўйилади. Тунги қатновларда ҳаракат интервали 15−20 дақиқадан ошмайди.
