Тошкент метросида тиғиз вақтларда 5 вагонли поездлар юргизилади
20 ноябрга қадар Тошкент метрополитенининг тўртта йўналишида тиғиз соатларда поездлар таркиби 5 та вагонга етказилиб, ҳаракат интерваллари 2−3 дақиқагача туширилади. Шунингдек, станцияларда ҳаракат маданиятини тарғиб қилиш ва вагонларда микроклиматни доимий кузатиш йўлга қўйилади.
