Чорраҳа ва қайрилиб олиш жойлари яқинида йўл чизиғини босганлик учун жарима тузиш тартиби бекор қилинди
Ўзбекистонда 1 ноябрдан чорраҳагача 50 метр ва қайрилиб олиш жойигача 20 метр масофада 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ҳаракатланганлик учун ЙПХ ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилмайди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан ушбу ҳолат бўйича жавобгарлик бекор қилинди.
