«У ерда ҳали кон очилгани йўқ». «Ўзбекнефтгаз» — SOCAR ва BP билан биргаликдаги Устюрт лойиҳаси ҳақида
«Ўзбекнефтгаз», SOCAR ва BP компанияларининг Устюртдаги қўшма лойиҳаси доирасида ҳали нефть ва газ кони очилгани йўқ, ишлар ҳозирча геология-қидирув босқичида. Сейсмик қидирув ишлари 3000 кв км дан ортиқ майдонда ўтказилган бўлиб, дастлабки қидирув қудуғини бурғилаш 2027 йилга мўлжалланмоқда.
