Шавкат Мирзиёев ТДТга учинчи мамлакатлар билан ҳамкорликни бошлашни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотига учинчи давлатлар билан «ТДТ плюс» форматидаги ҳамкорликни соҳа вазирларининг учрашувларидан бошлашни таклиф этди. У ушбу учрашувлар савдо, транспорт ва инвестиция соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилиши лозимлигини билдирди.
