Тошкентда талабалар ётоқхонаси 195,7 млрд сўмга сотувга қўйилди
Тошкент давлат юридик университетининг Олмазор туманида 1 гектар майдонда жойлашган ётоқхонаси аукционга қўйилди. Объект 195,7 млрд сўмга баҳоланмоқда. Фақат харидор ўша ердаги давлат ташкилотлари ТДЮУнинг Янги Тошкентдаги кампусига кўчиб ўтганидан кейингина ундан фойдаланиши мумкин бўлади.
