«Ўзбекнефтгаз» қиш олдидан бензин захирасини 2,5 баравар оширди. «Заправка»ларда навбатлар бўладими?
«Ўзбекнефтгаз» қиш олдидан бензин захирасини 2,5 баравар оширди. Давлат компанияси ўз АЁҚШларига ёнилғи узлуксиз етказиб берилишини ваъда қилмоқда. Йил бошидан буён уларнинг сони 31 тадан 152 тага етди. Бироқ компания мамлакатдаги барча ёнилғи шохобчаларида навбатлар бўлмаслигига кафолат бермади.
