«Эл-юрт умиди» ва British Council 5 нафар ўзбекистонлик қизга стипендия ажратиш бўйича келишув имзолади
«Эл-юрт умиди» жамғармаси ва British Council беш нафар ўзбекистонлик қизга Буюк Британияда STEM йўналишларида таҳсил олиш учун қўшма стипендия ажратади. 2027−2028 ўқув йилига мўлжалланган дастур харажатларининг 40 фоизини жамғарма, 60 фоизини Британия Кенгаши қоплайди.
