Ҳакерлар Binance`дан миллиардлаб доллар ўғирлади. Сумма рекорд даражада бўлиши мумкин
Ҳакерлар энг йирик криптобиржа — Binance тизимини бузиб кириб, турли ҳисоб-китобларга кўра, 5,5 млрд долларгача бўлган криптовалютани ўғирлади. Агар рақамлар тасдиқланса, бу тарихдаги энг йирик криптоўғрилик бўлади. Биржа ҳужумни тасдиқлаб, ҳозиргача 3 млрд долларлик актив музлатилганини айтди.
