«Пахтакор» бош ҳомийсидан айрилгани ҳақидаги хабарлар фонида клубга Тошкент маблағларидан 5 млрд сўм ажратилади
Тошкент ҳокимлиги «Пахтакор» футбол клубига пойтахтни ривожлантириш жамғармасидан 5 млрд сўм ажратади. Аввалроқ ОАВ тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев клубни молиялаштиришни тўхтатиши мумкинлигини ёзган. Клубнинг ўзи ҳам бош ҳомийсидан айрилганини маълум қилиб, буни ҳакамлик билан боғлаган.
